УРУШНИНГ БОШЛАНИШИ
Пайғамбаримиз с.а.в. Мадинада ўрнашдилар ва Исломни татбиқ қила бошладилар. Ваҳий энди аҳкомларни мужассам этган ҳолда нозил бўла бошлади. Расулуллоҳ с.а.в. Исломий Давлат ва Исломий жамият биносини шаръий қонунлар асосига қурдилар. Мусулмонларни бир-бирлари билан биродар қилдилар. Шундай қилиб, Ислом уни қабул қилган ва даъватини кўтариб чиққан жамиятда бошқарув ва шариат суратида намоён бўлди. Мусулмонларнинг куч-қудрати ва сони ортди, шон-шавкати кучайди. Мушриклар ва яҳудийлар якка-якка ва жамоат бўлиб Исломни қабул қила бошлашди. Исломдан ва Мадинадаги даъватдан Расулуллоҳ с.а.в.нинг қалблари хотиржам бўлганидан кейин Мадинанинг ташқарисини Исломга даъват қилиш ҳақида ўйлай бошладилар. Лекин бу ишга Қурайш кучли ғов бўлиб турганини билардилар. Ҳужжат ва далил билан даъват қилишнинг унга фойдаси бўлмади. Шундай бўлгач, бу ғовни олиб ташлаш учун куч зарур эди. Расулуллоҳ с.а.в. Маккада турганларида ушбу ғовни янчиб ташлашга қодир Исломий Давлат йўқлиги учун чорасиз бўлган бўлсалар, Мадинада Исломий Давлатга асос солганларидан кейин бу тўсиқни куч билан олиб ташлаш қудратига эга бўлдилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ с.а.в. бу кучни ва уруш вазиятини тайёрлашлари, янги сиёсатнинг сабаб ва воситалари етилганидан кейин даъват учун бутунлай бошқача йўл тутишлари керак эди.
40-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|